Валюта курслари 25/02/2026
$1 – 12187.68
UZS – -0.4%
€1 – 14366.84
UZS – -0.51%
₽1 – 159.09
UZS – -0.01%
Қидириш
Япония видео ўйинлар ва анимация компанияси Ўзбекистонда офис очмоқда

Япония видео ўйинлар ва анимация компанияси Ўзбекистонда офис очмоқда

Япония видео ўйинлар ва анимация компанияси Ўзбекистонда офис очмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлигида Япониянинг «ELF-IN» компанияси бошқарув кенгаши раиси Мотои Матсуо ҳамда ижрочи директори Такаши Киношита билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда анимация соҳасига ёшларни ўқитиш ҳамда халқаро бозорга анимация контентларини оутсорсинг хизматини йўлга қўйиш муҳокама қилинди, лойиҳа доирасида ушбу компания Ўзбекистонда ўз офисини очиб, ёшларни ўқитиш учун Япониянинг анимация соҳасидаги энг илғор мутахассисларни жалб қилинишга келишилди.

«ELF-IN» Япониянинг ўйин ва кўнгилочар видео маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компанияси бўлиб, анимация, компьютер графикаси (СГ), реклама роликлари ҳамда йирик тадбирлар учун махсус визуал лойиҳалар яратиш йўналишида фаолият юритади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг