Япония илк бор ўзбек ҳайдовчилари учун меҳнат бозори эшикларини очмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги масъуллари Япониянинг "Shimizu Corporation" компанияси билан учрашув ўтказди.
Shimizu Corporation - 1804 йилда ташкил этилган Япониянинг машҳур қурилиш компанияларидан бири бўлиб, йиллик айланмаси 15 млрд АҚШ долларига тенг. Унинг асосий фаолияти қурилиш, архитектура, муҳандислик ва лойиҳалаштиришни ўз ичига олади.
Айни кунда ушбу ташкилотда 150 нафар юртдошларимиз қурилиш, ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Мулоқотда, ўзбекистонликларни бутун Япония ҳудуди бўйлаб ишга жалб қилиш лойиҳасини янада кенгайтириш ва қабул қилиш сонини кўпайтиришга келишилди, шунингдек, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.