Япония делегацияси Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш, IТ ва меҳмонхона бизнесидаги ўзгаришларни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япониянинг Нара шаҳри мери Ген Накагава бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Делегация таркибига Япониянинг Форест Ҳоме, Моринарадукетен, Forest Home, Morinaraduketen, Clam Group, Nara Kotsu Bus Lines, Withonoware, Rire Stage, Seiwa Giken, Sakurug, Seiyo Kosan, Reiwa Switch ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари кирди.
Музокаралар давомида томонлар икки тарафлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини конструктив руҳда муҳокама қилдилар. Соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, меҳмонхона бизнеси соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилишни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Япония томони 17 апрель куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган қўшма бизнес-форум ташкил этилганини юқори баҳолаб, унинг Нара ва Самарқанд шаҳарлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришдаги муҳимлигини қайд этди.
Учрашув якунида Япония делегацияси вакиллари ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.