Янгийўлда дарахтларни кесиш 1 млрд сўм зарар етказди
Янгийўлда дарахтларни кесиш 1 млрд сўм зарар етказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан рейд тадбири ўтказилиб, унинг давомида экологик қонунчилик бузилиши ҳолати аниқланди.
«Лаззат» маҳалласида S.B. МЧЖ томонидан махсус техника ёрдамида 121 та дарахт ноқонуний равишда кесилган ва илдизи билан қўпориб ташланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарорига мувофиқ ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 1 млрд 67 млн 574 минг 400 сўмни ташкил этган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.