Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 09/07/2025 “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

“Янги Ўзбекистон” боғи атрофида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида ер ости йўл ўтказгичи қурилиши муносабати билан 2024 йил 9 июль соат 07:00 дан 9 августга қадар Тошкент вилояти томонидан боғқа туташ Янги Ўзбекистон кўчасининг маълум қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чекловлар даврида ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилади — “Янги Ўзбекистон” боғи чегараси бўйлаб ўтувчи йўл орқали “Миллий боғ” кўчасига чиқиш орқали ҳаракат ташкил этилади.

Ҳокимият ҳайдовчилардан ҳаракат режаларини тузишда мазкур ўзгаришларни инобатга олишларини ва вақтинчалик ҳаракат схемаларига амал қилишларини сўрайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг