Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Янги ҳарбий институт ташкил этилди
Янги ҳарбий институт ташкил этилди

Янги ҳарбий институт ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мудофаа вазирлиги расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

Мамлакатимиздаги биринчи ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади.

Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги каби йўналишлар шудар жумласидандир.

Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг