Янги ғалабалар: яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатида кейинги босқичга йўл олди — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
Янги ғалабалар: яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатида кейинги босқичга йўл олди

Янги ғалабалар: яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатида кейинги босқичга йўл олди

Янги ғалабалар: яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатида кейинги босқичга йўл олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ливерпулда ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни яна беш нафар ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Миразизбек Мирзахалилов (-55 кг) ҳиндистонлик Паван Бартвал устидан ишончли ғалабага эришди ва рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Унинг кейинги жангини 9 сентябр куни ўтказиши белгиланган.

-80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Жавоҳир Умматалиев польшалик Никодем Козакни қийинчиликсиз мағлуб этди. Баҳс давомида у рақибини нокдаунга ҳам тушириб қўйди. 5:0. Жавоҳир энди 9 сентябр куни чорак финалга ўтиш баҳсида рингга кўтарилади.

Хуморабону Мамажонова чорак финалга йўл олди. Боксчимиз -57 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Черногория вакили Бояна Гойковични қийинчиликсиз мағлуб этди. 5:0. 10 сентябрда Хуморабону ярим финал учун рингга кўтарилади.

-70 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, боксчимиз Азиза Зокирова Венгрия вакиласи Регина Лакосни учинчи раундда техник нокаутга учратди. Боксчимиз энди 9 сентябрда чорак финалда баҳс олиб боради.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам кейинги босқичда. Боксчимиз -65 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, хитойлик Жианхао Жудан 5:0 ҳисобида устун келди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг