Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 30/01/2025 “Янги банк” йилни 32 млрд сўм зарар билан якунлади

“Янги банк” йилни 32 млрд сўм зарар билан якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунларига кўра, 2023 йил май ойида банк лицензиясини олган “Янги банк”нинг соф зарари 31,9 млрд сўмни ташкил этди (2023 йилда 2,6 млрд сўм). Банкнинг умумий даромади 350,2% га ошиб, 48,1 млрд сўмга етди.

Кредитлар ва лизинг бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарлар учун захиралар 2023 йилдаги 454,8 млндан 11,0 млрд сўмга кўпайди.

Операцион харажатлар ҳам сезиларли даражада ошди — 10,4 млрддан 48,0 млрд сўмгача.

Банкнинг кредит портфели йил якунига кўра 138 млрд сўмни (2023 йилда 46 млрд сўм) ташкил этди, муаммоли кредитлар (НПЛ) улуши эса 8,7% (12 млрд сўм)га етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг