Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 15/05/2025 Янги авлод телевизорларини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

Янги авлод телевизорларини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасига "Фраме Ҳардваре" корхонаси вакиллари ташриф буюрди.

Учрашув давомида меҳмонлар томонидан уюшма масъул ходимларига замонавий, янги авлод телевизорларини ишлаб чиқариш ва уни маҳаллийлаштиришга қаратилган истиқболли лойиҳа тақдим этилди.

"Frame Hardware" вакиллари лойиҳа орқали Ўзбекистонда телевизор ишлаб чиқариш бўйича янги технологияларни жорий этиш, илғор ускуналарни олиб кириш ва қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни маҳаллий бозорда ҳамда экспорт йўналишида тақдим этиш ниятида эканликларини билдирдилар.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъул раҳбарлари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган босқичлар, зарур инфратузилма ва ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек, хорижий инвесторлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари, божхона енгилликлари ҳамда лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ҳақида тушунтириш берилди.

Томонлар келгусида ушбу лойиҳани батафсил ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Мазкур лойиҳа амалга ошса, нафақат Ўзбекистон ички бозори рақобатбардош телевизорлар билан таъминланади, балки саноат тармоғида янги иш ўринлари яратилади ва юқори технологияли маҳсулотлар экспорт салоҳияти ошади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг