Валюта курслари 18/02/2026
$1 – 12137.86
UZS – -0.44%
€1 – 14379.72
UZS – -0.59%
₽1 – 158.13
UZS – -0.24%
Қидириш
Yandex Uzbekistan такси соҳасидаги тадбиркорлар учун қўллаб-қувватлаш дастурини янгилади

Yandex Uzbekistan такси соҳасидаги тадбиркорлар учун қўллаб-қувватлаш дастурини янгилади

Yandex Uzbekistan такси соҳасидаги тадбиркорлар учун қўллаб-қувватлаш дастурини янгилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Uzbekistan такси бизнесини ривожлантиришга қизиққан тадбиркорлар учун қўллаб-қувватлаш дастурини янгилади. Дастур янги ҳамкорларни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, амалдаги ҳамкорларнинг автопаркини кенгайтириш ва янгилашга қаратилган.

Yandex Taxi хизматига уланган ҳар бир шахсий автомобиль учун ҳамкорлар компаниядан йилига ҚҚС билан бирга 35 млн сўмгача бонус олишлари мумкин. Дастур доирасида 10 тадан 100 тагача транспорт воситасини харид қилиб, йўналишга чиқараётган таксопарклар қўллаб-қувватланади. Дастур иштирокчилари бизнесни юритиш бўйича ҳам кўмак оладилар. Қўллаб-қувватлаш Yandex Uzbekistan ҳамкорлари томонидан тақдим этиладиган махсус лизинг шартлари, автомобиль хариди учун чегирмалар, шунингдек, буюртмалар, молия ва автопаркни бошқариш бўйича ўқув дастурларидан фойдаланиш имкониятини ўз ичига олади.

Дастурда иштирок этиш учун ҳамкорлар, жумладан, хизмат талабларига мос келувчи (ишлаб чиқарилган йили ва маркаси бўйича) автомобилларни харид қилишлари ҳамда уларни буюртмаларни бажариш учун илк бор хизматга улашлари лозим. Янги дастурда лойиҳада иштирок этиши мумкин бўлган автомобиллар рўйхати кенгайтирилди — Комфорт, Комфорт+ ва Электро тарифлари учун 6 та моделдан 154 та моделгача. Автомобилларни йўналишга чиқариш шартномада белгиланган индивидуал режа асосида амалга оширилади.

Хизмат ҳамкорлари маълумотларига кўра, 2026 йил февраль ҳолатига 10 та автомобиль билан ҳамкорлик қилаётган автопаркнинг ўртача кунлик тушуми тахминан 250 000 сўмни ташкил этади. 10 та ва ундан ортиқ автомобилни ижарага бериш орқали эса ҳамкор кунига 3 млн сўмгача даромад олиши мумкин.* Платформанинг автоматлаштирилган инструментлари операцион харажатларни камайтириш ва бизнесни бошқаришни соддалаштириш имконини беради.

Дастурда Тошкент шаҳридаги хизматнинг янги ва амалдаги ҳамкорлари иштирок этишлари мумкин. Янги ҳамкорлар учун такси ёки унга яқин соҳалардаги иш тажрибаси афзаллик ҳисобланади, аммо мажбурий шарт эмас. Аризалар келиб тушиш тартибида кўриб чиқилади. Дастурда иштирок этувчи транспорт воситалари сони чекланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР