Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Иқтисод 25/08/2025 Yandex Uzbekistan такси соҳасида бизнес бошламоқчи бўлганлар учун мотивацион дастурни ишга туширди

Yandex Uzbekistan такси соҳасида бизнес бошламоқчи бўлганлар учун мотивацион дастурни ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Uzbekistan компанияси такси соҳасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун мотивацион дастурни эълон қилди. Ушбу дастурда иштирок этувчи ҳамкорлар ҳар бир хизматга уланган автомобиль учун йилига 35 миллион сўмгача бонус олиш имкониятига эга бўладилар.

Компания ҳозирнинг ўзида ҳамкорларга бизнес юритишда қатор қўллаб-қувватлаш чораларини таклиф этмоқда: жараёнларни автоматлаштиришдан тортиб, ҳамкорлар орқали автотранспорт харидига чегирмаларгача. Яқин келажакда Yandex Uzbekistan ҳамкорларга махсус автомобил лизинги шартларини ҳам таклиф этишни режалаштирмоқда.

Мотивацион дастурда қатнашиш учун ҳамкорлар 2025 йил 30 сентябрга қадар камида 10 та Ўзбекистонда йиғилган автомобилни харид қилиши, ушбу автомобиллар дастур талабларига мувофиқ бўлиши (чиқарилган йили ва бренди) ва уларни Yandex Taxi сервисига буюртмаларни бажариш учун улаши керак. Шунингдек, автомобиллар доимий равишда хатловда бўлиши ва фаол равишда қатновларни амалга ошириши талаб қилинади. Ҳар бир сервисга уланган янги автомобил учун йилига 35 млн сўмгача бонуслар тақдим этилади.

“Бу лойиҳа — биз учун янги ҳамкорларни жалб қилиш ва хизматга уланган автопаркни доимий янгилаб бориш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, Yandex Taxi хизматларининг сифати юқори бўлиши ва уларга талаб барқарор бўлишини таъминлайди,” — дейди Yandex Taxi раҳбари Тимур Алиев.

Yandex Taxi'нинг барча ҳамкорларига ҳайдовчиларни жалб этиш ва ўқитиш бўйича қўллаб-қувватлаш, автопарк ва буюртмаларни бошқариш учун автоматлаштирилган тизим, менежерлар учун ўқув вебинарлар, келажакда — автомобилларни лизинг асосида сотиб олиш ва ҳамкорлардан харид қилишда чегирмалар каби имкониятлар тақдим этилмоқда.

Аризаларни қабул қилиш 2025 йил 19 сентябргача давом этади. Мотивацион дастурда қатнашувчилар сони чекланган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг