Валюта курслари 23/10/2025
$1 – 12101.29
UZS – 0.75%
€1 – 14031.45
UZS – 0.53%
₽1 – 148.01
UZS – -0.05%
Қидириш
Yandex Uzbekistan компаниялар ва тадбиркорлар учун Yandex 360 виртуал офисини AI-функциялар билан ишга туширди

Yandex Uzbekistan компаниялар ва тадбиркорлар учун Yandex 360 виртуал офисини AI-функциялар билан ишга туширди

Yandex Uzbekistan компаниялар ва тадбиркорлар учун Yandex 360 виртуал офисини AI-функциялар билан ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Энди Ўзбекистондаги бизнеслар Yandex 360 платформаси орқали жамоавий ишлаш учун мўлжалланган хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Ушбу хизматларга корпоратив Почта, Календар, Диск ва Трекер киради. Шунингдек, Ҳужжатлардаги онлайн-редакторда матн тайёрлаш ва таҳрирлаш жараёнида ёрдам берадиган AI функциялари ҳам мавжуд.

Yandex Uzbekistan Yandex 360 виртуал офисининг сотувини йўлга қўйди. Виртуал офис жамоавий иш самарадорлигини ошириш учун ўзаро боғланган 12 та хизматни ўз ичига олади. Улар қаторида — Почта, Календарь, Диск (файлларни булутли хотирада сақлаш), Ҳужжатлар(матнлар, тақдимотлар ва жадваллар учун онлайн муҳаррир), Мессенжер, Телемост видеомулоқот хизмати, вазифа ва жараёнлар Трекери ҳамда бошқа бир қатор хизматлар бор. Бу хизматлар орқали ички жараёнлар анча соддалашади, жамоалар ўртасидаги ҳамкорлик эса очиқ ва шаффоф кўриниш олади.

Yandex 360 ёрдамида Ўзбекистондаги компаниялар ходимлари турли шаҳарларда бўлса ҳам, жамоа ишини мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этиш имконига эга бўлади. Шахсий домендаги Почта тез ва ишончли хизмат алоқасини йўлга қўйишга ёрдам беради. Диск — жамоавий ҳужжатлар ва файлларни версия йўқотмасдан сақлаш ҳамда кириш ҳуқуқларини мослаш имконини беради. Ҳужжатлар ва Жадвалларда биргаликда таҳрирлаш эса файлларни оффлайн режимида ўзгартиришдаги келишмовчиликларни бартараф этади. Телемост орқали 1000 нафаргача иштирокчи билан видеомулоқотлар ўтказиш мумкин, Трекер эса ҳар қандай мураккабликдаги вазифалар, лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш имконини тақдим этади.

Бошқа платформалардан Yandex 360га ўтаётган компаниялар учун маълумотларни кўчириш воситалари ва ҳар бир босқичда қўллаб-қувватлаш мавжуд. Ўтишни бир марта босиш орқали бошлаш мумкин — маълумот ҳажмига қараб жараён бир неча соатдан бир неча ҳафтагача давом этади. Структура сақланади, ходимлар эса ўзгаришни деярли сезмайди. Оддий ҳолларда бу жараённи тизим администратори амалга ошириши мумкин, мураккаб ҳолатларда эса Yandex 360 мутахассислари жалб этилади.

Yandex 360 хизматларида бизнес учун зарур бўлган барча хавфсизлик механизмлари жорий этилган: мажбурий парол назорати, кўп факторли аутентификация ва ёпиқ иш муҳити. Хавфсизлик мунтазам равишда ички тестлар ва ташқи аудитлар орқали текшириб борилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг