Yandex Maps’да Ислом цивилизацияси марказининг 3D-модели пайдо бўлди
Yandex Maps’да Ислом цивилизацияси марказининг 3D-модели пайдо бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази очилиши арафасида Yandex Maps харитасида унинг уч ўлчамли модели пайдо бўлди. У Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида яратилган бўлиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига янги маданий мажмуа архитектурасини турли ракурслардан кўриб чиқиш, шунингдек, унинг атрофида қулай йўналиш топиш имконини беради.
Ҳажмли рангли моделда бинонинг соялари, текстураси ва асосий архитектура хусусиятларини — монументал порталлар, марказий гумбаз ҳамда ташқи безак элементларини кўриш мумкин. 3D-модель мажмуа ташқи кўринишини олдиндан ўрганиш, суратга олиш учун қулай нуқтани танлаш ёки сайр маршрутини белгилаш, шунингдек, объектнинг шаҳар муҳитига қандай уйғунлашганини яхшироқ тасаввур қилиш имконини беради. Yandex Maps’да тунги режим ёқилганда, модель ҳам ҳақиқий шаҳардаги каби ёритилади.
«Биз хариталаримизни нафақат йўналиш қуриш, балки шаҳар муҳитини, унинг маданий нуқталари ва янги диққат марказларини яхшироқ тушунишга хизмат қиладиган тарзда ривожлантирмоқдамиз. Ислом цивилизацияси марказининг уч ўлчамли рақамли модели пайдо бўлиши – Тошкентдаги энг йирик янги маданий объектлардан бири билан олдиндан танишиш имкониятидир. Бундай моделлар хариталарни янада кўргазмали ва фойдали қилади», - таъкидлади Yandex Uzbekistan’нинг стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Сардор Қодиров.
3D-моделни кўриш учун иловада қидирувга объект номини киритиш ёки харитадан топиб, тасвирни яқинлаштириш кифоя. Моделни юқоридан эмас, ён томондан кўриш учун эса экранда икки бармоқ билан юқорига параллел ҳаракат қилиш лозим.
Yandex Maps иловасини Google Play Market ёки App Store орқали юклаб олиш мумкин.
Yandex Uzbekistan 2018 йилдан бери мамлакатда фаолият юритиб, одамлар ҳаёти ва рақамли муҳитни яхшилашга қаратилган технологияларни ишлаб чиқмоқда. Компания такси чақириш, овқат ва буюртмалар етказиб бериш, булутли ва геохизматлар, кўнгилочар ҳамда таълимий хизматларни таклиф этади.
Yandex Maps – бу шаҳар бўйлаб пиёда ёки турли транспорт турларида (масалан, автомобил ёки автобусда) йўналиш қуришга ёрдам берадиган иловадир. Шунингдек, у орқали керакли манзилларни топиш ва кундалик вазифаларни ҳал қилиш мумкин.
Yandex Maps иловасиниi Google Play ёки AppStore орқали юклаб олиш мумкин.