Yandex Go'даги “Таомлар” хизмати Бухородаги ресторанлар учун янги бўлимни ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро шаҳар аҳолиси Yandex Go иловасида офлайн ташрифлар учун мўлжалланган муассасаларни танлаш имкониятига эга бўлишди — “Таомлар” хизматида “Қаерга бориш мумкин” деб номланган янги бўлим ишга тушди. Унда ҳозирча шаҳарнинг 250 дан ортиқ ресторан ва кафелари ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу бўлим аввалроқ Тошкентда ҳам фаолият кўрсата бошлаган эди.
“Қаерга бориш мумкин” бўлимида фойдаланувчилар турли эҳтиёж ва завқларга мос равишда танланган муассасалар тўпламларини топишлари мумкин. Мазкур тўпламлар нейротармоқлар ва маҳаллий экспертлар томонидан шакллантирилган. Масалан: “Чиройли жойлар”, “Нонушта”, “Палов”, “Гўштли таомлар” ва бошқалар.
Агар ресторан аниқ параметрларга мос келиши керак бўлса, фильтрлар орқали излаш имкони ҳам мавжуд: ошхона тури, ўртача ҳисоб, терраса бор-йўқлиги ва бошқа хусусиятларга қараб сўровни аниқлаш мумкин. Ҳар бир ресторан ва кафе учун махсус карточка яратилган — у ерда муассасанинг қисқача тавсифи ва суратлари мавжуд. Ушбу тавсифлар нейротармоқ ва таҳририят томонидан фойдаланувчилар фикри асосида тайёрланади. Агар муассаса “Таомлар” хизмати ҳамкори бўлса, карточкада қўшимча маълумотлар ҳам мавжуд: меню, рейтинг, фойдаланувчи изоҳлари, ишлаш соатлари ва алоқа маълумотлари. Йўлни аниқлаш функцияси ҳам шундан илованинг ўзи орқали Yandex Maps хизматида амалга оширилади.
“Қаерга бориш мумкин” бўлимида фойдаланувчи ўзининг ёққан жойларини “Севимли” рўйхатига қўшиши мумкин. Шу тариқа шахсий рўйхатлар тузиш ва уларни бошқалар билан бўлишиш имконияти яратилади. Шунингдек, бўлимда турли таомлар, уларнинг тарихлари ва жаҳон гастрономиясида муҳим ўрин тутадиган шахслар ҳақида мақолаларни ҳам топиш мумкин.
Ресторанлар учун ушбу янги бўлим ўз мақсадли аудиторияси билан алоқани мустаҳкамлаш имконини беради. Бу орқали янги мижозларни жалб этиш ва муассасанинг оммавийлиги ошишига хизмат қилади.