Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 07/05/2025 Yandex Go эшитиш бўйича ногиронлиги бор ҳайдовчилар учун хизматни қандай мослаштирди?

Yandex Go эшитиш бўйича ногиронлиги бор ҳайдовчилар учун хизматни қандай мослаштирди?

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳар ойда минглаб йўловчи ташувларини амалга ошираётган 600 дан ортиқ ҳайдовчи хизмат билан ҳамкорлик қилмоқда.

2 май куни Тошкентда “Шароит Плюс” нодавлат нотижорат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида Учинчи Инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтди. Тадбир доирасида бизнес вакиллари, давлат идоралари, халқаро ва жамоат ташкилотлари инклюзив бандлик амалиёти ҳамда корпоратив ижтимоий масъулиятни ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун бир жойга жам бўлишди.

Форум спикерлари қаторида Yandex Go йўловчи ташиш хизмати бизнесни ривожлантириш раҳбари Тимур Алиев ҳам иштирок этди. У компаниянинг эшитиш бўйича ногиронлиги бор ҳайдовчилар билан ҳамкорлик қилиш учун яратилган шарт-шароитлар бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди.

Бугунги кунда хизмат билан 600 дан ортиқ бундай ҳайдовчи ҳамкорлик қилмоқда. Улардан тахминан 150 нафари ҳар ойда 22 000 дан ортиқ буюртмани амалга оширади. Асосий кўрсаткичлар — рейтинг, буюртмалар сони ва даромад даражаси бўйича, уларнинг натижалари платформадаги бошқа ҳамкорларникидан фарқ қилмайди.

Сафарларни хавфсиз ва қулай қилиш мақсадида Yandex Go илова ва жараёнларни мослаштирди. Овозли огоҳномалар вибрация ва экран ёриғига алмаштирилди, қўнғироқлар ўчирилди, ҳайдовчи ва йўловчи ўртасидаги мулоқот чат орқали амалга ошириладиган қилинди. 

Бундан ташқари, илова орқали йўловчи ҳайдовчи эшитмаслигини билиб олади ва шу заҳотиёқ ёзишма бошлаш имконига эга бўлади. Экранда буюртманинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот ва қандай қилиб ҳайдовчи билан қулай мулоқот қилиш бўйича тавсиялар ҳам чиқади.

Айни пайтда, бошқа буюртмалардан фарқли ўлароқ, бу хизматда чат сафар тугагунга қадар фаол бўлиб қолади.

Шунингдек, ҳайдовчилар таксопаркларда махсус чехоллар ва йўловчилар учун йўл-ёзувлари акс этган карточкалар олишлари мумкин — бу сафар пайтида мулоқотни янада енгиллаштиради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, бундай ўзгаришлар турли фойдаланувчи сценарийларини ҳисобга олади ва хизматни аввал тушуниш ёки фойдаланиш қийин бўлган кишилар учун ҳам қулай ва очиқ қилиб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг