Валюта курслари 10/12/2025
$1 – 12003.18
UZS – 0.11%
€1 – 13987.31
UZS – 0.09%
₽1 – 156.68
UZS – -0.8%
Қидириш
Yandex «Allplay» платформасидаги улушларни сотиб олишга дастлабки розилик олди

Yandex «Allplay» платформасидаги улушларни сотиб олишга дастлабки розилик олди

Yandex «Allplay» платформасидаги улушларни сотиб олишга дастлабки розилик олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси «Yandex Uzbekistan» компаниясига ва «Plus Entertainment Services Holding Ltd» билан боғлиқ бўлган компаниялар гуруҳига «Allplay» платформаси эгалари ҳисобланган «Allmedia Safe Service» МЧЖ ва «Anyway» МЧЖдаги улушларни сотиб олиш учун дастлабки розилик берди.

Аввалроқ «Allmedia Safe Service» онлайн-трансляция ва видео ҳамда аудио контент алмашиш хизматларини кўрсатувчи рақамли платформалар бозорининг доминант иштирокчиси деб топилган эди. Бозорда Yandex'га тегишли бўлган «Kinopoisk» платформаси ҳам фаолият юритмоқда.

Дастлабки розилик «Allplay» ўз мустақиллигини сақлаши, онлайн трансляция ва контент алмашиш хизматларини давом эттириши ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини бузадиган ҳаракатларни амалга оширмаслиги шартлари билан берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг