Yandex Ads бизнесни танитиш ва Telegram-каналлар муаллифлари даромадини оширишга ёрдам беради
Yandex Ads бизнесни танитиш ва Telegram-каналлар муаллифлари даромадини оширишга ёрдам беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Ads’да энди реклама берувчилар каталогдан Telegram-каналларни мустақил равишда танлаб, постлар учун кўришлар сонига қараб тўлов қилишлари мумкин.
Бу хос фойдаланувчилар қамровини кенгайтириш, бизнес танилишини ошириш ва инфлюенсерлар орқали тарғибни янада осонлаштиришга хизмат қилади.
Telegram-каналлар муаллифлари эса реклама берувчиларни излашга вақт сарфламай, кўпроқ мижозларни жалб этиш, постлар жойлашуви ва даромадни мослашувчан бошқариш имкониятига эга бўлади.
«Yandex Advertising Network (YAN) реклама тармоғи турли мамлакатлардаги 18 мингдан ортиқ Telegram-канални бирлаштириб, уларни жами 320 миллиондан зиёд обуначи ўқийди.
Шу билан бирга, Telegram-каналларнинг Yandex Ads мижозлари орасидаги оммалашуви ҳам ортиб бормоқда: 2025 йилда реклам берувчилар инвестициялари икки баробарга ошди. Илгари реклама постларини фақат кликлар учун тўлов асосида жойлаштириш мумкин эди, каналлар эса белгиланган созламаларга кўра автоматик тарзда танланарди.
Энди эса каталогдан аниқ муаллифлар ва блогларни танлаш ҳамда кўришлар учун тўлов модели бизнесга нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам мессенжернинг кенг ва фаол аудиторияси билан мулоқот қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади» - дейди Yandex Ads’нинг Марказий Осиёдаги раҳбари Мадина Сейсенгалиева.
Telegram’да реклама жойлаштиришни Direct Pro интерфейси орқали созлаш мумкин. Муаллифлар ва блогларни танлашда аудитория ҳажми, фойдаланувчилар фаоллиги, бир кўриш нархи ҳамда пост жойлаштириш қийматининг прогноз кўрсаткичлари тақдим этилади. Янги форматда бизнес аввал мавжуд бўлмаган Telegram-каналлар орасидан ҳам аниқ каналларни танлаш имкониятига эга бўлади.
Реклама постларини муайян муаллиф ёки блог услубига мослаштириш, шунингдек, карточкалар ёки видеороликлар орқали визуал жиҳатдан бойитиш мумкин. Матн форматланиши, эмодзилар ва ҳаракатга чақирувчи тугма фойдаланувчилар эътиборини янада самарали жалб этиш ва харидга ундашга ёрдам беради.
Реклама постлари танланган каналнинг барча обуначиларига, жумладан Telegram Premium обуначиларига ҳам кўрсатилади. Каталогдаги Telegram-каналлар модерациядан ўтади, бу эса брендлар рекламаcини хавфсиз муҳитда жойлаштириш имконини беради.