Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
“ЯММТ” ИДАК орқали иш берувчиларга тижорий хизматлар кўрсатилади

“ЯММТ” ИДАК орқали иш берувчиларга тижорий хизматлар кўрсатилади

“ЯММТ” ИДАК орқали иш берувчиларга тижорий хизматлар кўрсатилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (763-сон, 03.12.2025 й.) билан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, талабгорлар “ЯММТ” ИДАК орқали кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишига кўра ихтиёрий фойдаланишлари мумкин.

Бунда меҳнат фаолиятига оид маълумотларни “ЯММТ” ИДАКга иш берувчиларнинг ўзи томонидан бепул равишда шакллантирилиши чекланмайди.

“ЯММТ” ИДАК дирекцияси (ваколатли орган) томонидан талабгорларга қуйидаги тижорий электрон хизматлар кўрсатилади:

ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни “ЯММТ” ИДАКга киритиш;

ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни “ЯММТ” ИДАКга киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш;

“ЯММТ” ИДАКда ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш.

Талабгор электрон тижорий хизматлардан фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради.

Ваколатли орган 3 иш кунида сўровномани кўриб чиқади.

Шундан сўнг, тегишли ҳужжатлар талабларга мувофиқ бўлганда, “ЯММТ” ИДАКда меҳнат фаолиятига оид электрон маълумотларни шакллантирилади ва QR-кодли маълумотнома расмийлаштирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг