Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ягона намунадаги электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақида ягона намунадаги электрон гувоҳнома шакллантирилади.

Ягона намунадаги электрон гувоҳномалар ўқув ташкилотлари томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумотлари асосида ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимининг “e-avtota’lim. uz” модули орқали автоматик равишда шакллантирилади.

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига “e-avtota’lim. uz” модули орқали реал вақт режимида автоматик тарзда тақдим этилади.

Ягона намунадаги электрон гувоҳномалар учун йиғим ундирилмайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг