Хусанов дунёдаги энг кам баҳоланган футболчилардан бири деб топилди
Хусанов дунёдаги энг кам баҳоланган футболчилардан бири деб топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов The Athletic нашри талқинига кўра дунёдаги энг кам баҳоланган футболчилар рўйхатига киритилди.
Ушбу рейтингга шунингдек Федерико Вальверде, Бернарду Силва, Жоау Невеш, Харри Кейн, Майкл Олисе ва Виктор Осимхен каби машҳур футболчилар ҳам киритилган.
The Athletic таъкидлашича, кўплаб мухлислар Хусановнинг ўтган мавсумда «Челси»га қарши ўйиндаги муваффақиятсиз дебютини эслаб қолишган, ўшанда ҳимоячи хатога йўл қўйган ва ўзига ишончсиз кўринган эди.
Шунга қарамай, у қисқа вақт ичида бу таассуротни ўзгартиришга муваффақ бўлиб, барқарор ўйин намойиш эта бошлади.
Нашр маълумотига кўра, жорий мавсумда 22 ёшли футболчи сезиларли даражада ўсишга эришган.
Хусановнинг асосий сифатлари сифатида юқори тезлик, ўйинни яхши ўқиш қобилияти ва тўп учун агрессив курашиш кўникмалари қайд этилган.
Мутахассислар фикрига кўра, айнан шу жиҳатлар уни замонавий футболнинг истиқболли ва кам баҳоланган ўйинчиларидан бирига айлантирмоқда.
#Аюдуқодир Ҳусанов