XПҚ Бош Ассамблеясида янги вице-президентлар сайланди

XПҚ Бош Ассамблеясида янги вице-президентлар сайланди

XПҚ Бош Ассамблеясида янги вице-президентлар сайланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сеул шаҳрида Халқаро паралимпия қўмитаси (XПҚ)нинг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ассамблея доирасида ташкилотнинг янги вице-президентлари сайланди.

XПҚ таркибига кирувчи миллий паралимпия қўмиталари, халқаро федерациялар ва спорт ташкилотлари Португалия вакили Лейла Маркес Мотанинг биринчи вице-президент этиб сайланишини, шунингдек, Дания вакили Йон Петерссоннинг иккинчи вице-президент лавозимига тасдиқланишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси янги сайланган раҳбарларни табриклаб, уларга МПКнинг миссиясини амалга оширишда ва паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда катта муваффақиятлар тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг