Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 13/08/2025 Хотин-қизлар ижтимоий муҳофазаси янада кучайтирилади

Хотин-қизлар ижтимоий муҳофазаси янада кучайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Депутатлар томонидан кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат —“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан амалдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни ишга жойлаштиришга доир йўлланма бўйича давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизлар мурожаат қилмаса ҳам улар иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олиниши белгиланмоқда.

Мажлисда мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг шу йил 29 июль куни бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилиб, бир қатор саволлар ўртага ташлангани қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, ундаги айрим нормалар янада аниқлаштирилгани ва таҳририй тузатишлар киритилгани таъкидланди.

Хусусан, қонун лойиҳасида назарда тутилган нормаларнинг турлича талқин қилинишининг олдини олиш мақсадида йўлланма “давлат ташкилотига ҳамда давлат улуши эллик фоиз ва ундан юқори бўлган ташкилотларга ишга жойлаштириш учун берилишини назарда тутувчи таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, иш берувчилар ишга қабул қилишни  рад этган ҳолларда уларни жавобгарликка тортиш масаласи қонун лойиҳасидан чиқарилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг