Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 31/07/2025 Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Бандликни таъминлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, даромадли меҳнат билан кафолатлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Бу борадаги ислоҳотлар натижасида камбағаллик даражаси қисқармоқда, фуқаролар фаровонлиги ортмоқда. 

Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш зарурати юзага келяпти.

Ушбу қонун лойиҳаси билан амалдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни давлат ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш кўзда тутилмоқда. Бунга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асос бўлади. 

Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари  талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши белгиланмоқда.

Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти ва заруратига эътибор қаратиб, унда назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича қонун ташаббускорларига бир қатор саволлар берди. Хусусан, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Нодир Тилаволдиев мазкур қонун лойиҳаси фракция йиғилишида кенг муҳокама қилинганини қайд этиб, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг 34-моддасида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази талабномаси бўйича юборилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга хотин-қизлар давлат ташкилотларида ишга қабул қилинмаса, қонунчиликда жавобгарлик белгиланилаётгани қанчалик тўғри бўлади? деган савол билан қонун ташаббускорларига юзланди. Ваҳоланки, яқинда Президентимизни аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан таништириш жараёнида янги режа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилиб, меҳнат органлари иш берувчиларга нисбатан жазо қўлловчи эмас, балки ҳамкор сифатида фаолият юритувчи, уларга хизмат кўрсатувчи тузилмага айланиши кўзда тутилаётгани айтилганди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Сирожиддин Бобоқулов қонун лойиҳасида ушбу норма фақат давлат органлари ва ташкилотлари, яъни давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар учун белгиланилаётганини маълум қилди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Зафар Худойбердиев тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ишга жойлаштиришда, яъни давлат ташкилотларида танлов асосида қабул қилинадиган бошқарув лавозимларига уларни тавсия қилиш бошқа қонун ҳужжатларига зид эмасми? деган саволни ўртага ташлади. 

Қонун ташаббускорлари, мутасаддилар кўтарилган масалалар бўйича батафсил тушунтириш бериб ўтдилар.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг