Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандга мажбурий қўнди

Хошимин — Истанбул рейси Самарқандга мажбурий қўнди

Хошимин — Истанбул рейси Самарқандга мажбурий қўнди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Turkish Airlines авиакомпаниясининг Хошимин — Истанбул йўналиши бўйича амалга оширилаётган TK163 рейси Самарқанд халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълумотига кўра, Boeing 787 самолёти экипажи бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли захира аэродромга йўналиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 03:40 да Самарқандга хавфсиз қўнган. 1959 йилда туғилган Франция фуқароси бўлган йўловчига зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унда инфаркт гумон қилинмоқда. Йўловчи ва унинг икки нафар ҳамроҳи кейинги текширув ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт хизматларига топширилган.

Барча зарур жараёнлар якунланганидан сўнг рейс ўз йўналиши бўйича парвозни давом эттирган. Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти маҳаллий вақт билан соат 05:11 да Самарқанддан Истанбулга учиб кетган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг