Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби белгиланди
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори “Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Хорижий давлатлар аттестация органлари ёки хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ тегишли олий таълим ташкилотлари томонидан талабгорларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертизадан ўтказилган ҳолда ёки илмий экспертизасиз тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат (нотариал тасдиқланган), диссертациянинг нусхаси.
Ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун талабгордан БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 20 кун ичида илмий экспертизадан ўтказилади.
Бунда ижобий хулоса берилганда, нострификация қилингани тўғрисидаги гувоҳнома берилади ёки салбий хулоса берилади.
Давлат хизматини кўрсатиш натижасида шакллантирилган гувоҳномалар электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.