Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтди

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтди

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 октябрь куни, соат 18:30 да Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридан уч нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Уларни кузатиб келишда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари иштирок этди.

Болаларнинг икки нафари дастлаб,Тошкент шаҳридаги марказга сўнгра ота-онаси бағрига қайтарилади, яна бир бола эса Навоий вилоятдаги оилавий болалар уйига жойлаштирилади.

Вояга етмаган ушбу боланинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши унинг кейинги яшаш жойи бўйича давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Тез орада Қозоғистондан яна 4 нафар вояга етмаган болаларни олиб келиш режа қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг