Хорижда иш ваъдаси билан фирибгарлик фош этилди
Хорижда иш ваъдаси билан фирибгарлик фош этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШ давлатига бориши учун “Бизнес” виза расмийлаштириб бериши эвазига 75 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “T.L.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. фуқаро Ж.Б.нинг ишончига кириб, уни Болгария давлатига юбориши ва ишга жойлаштириб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.