Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
Хоразмда узунлиги 49 километр бўлган Хива — Урганч пуллик автотрассаси қурилади

Хоразмда узунлиги 49 километр бўлган Хива — Урганч пуллик автотрассаси қурилади

Хоразмда узунлиги 49 километр бўлган Хива — Урганч пуллик автотрассаси қурилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилоятида Хива ва Урганч шаҳарларини боғлайдиган, узунлиги 49 километр бўлган пуллик автойўл қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Хива шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Янги йўналиш мавжуд Хива шоссеси (D215)га муқобил бўлиб, ҳудуднинг транспорт тизимини модернизация қилиш, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий йўл инфратузилмасини яратишга қаратилган.

Лойиҳага кўра, трасса Хива шаҳрида Элобод ва Нурли Ҳаёт кўчалари чорраҳасидан, темир йўл вокзали яқинидан бошланиб, вилоят марказини жануб ва шарқ томондан айланиб ўтиб, Урганч аэропортигача етиб боради.

Пуллик автойўлнинг очилиши шаҳарлар ўртасидаги автомобиль қатновини енгиллаштириши, сафар вақтини қисқартириши, ҳаракат хавфсизлигини ошириши ҳамда юк ва йўловчилар ташишни тезлаштириши кутилмоқда. Шунингдек, лойиҳа Хоразм вилоятининг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши лозим.

Автотрасса қуриш ташаббуси 14 январь куни туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган.

Муҳокама доирасида Урганч вокзали билан аэропорт ўртасида темир йўл тармоғини барпо этиш режалари ҳам маълум қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг