Валюта курслари 19/05/2025
$1 – 12917.10
UZS – -0.37%
€1 – 14460.69
UZS – -0.44%
₽1 – 160.14
UZS – -0.74%
Қидириш
Иқтисод 02/05/2025 Хоразмда UzAuto Motors етти ўриндиқли автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Хоразмда UzAuto Motors етти ўриндиқли автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — UzAuto Motors компаниясининг Хоразм вилоятидаги корхонаси автомобил ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Тупроққалъада жойлашган корхонада бозорда талаб юқори бўлган арзон автомобил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бу лойиҳага $100 миллион миқдорида инвестиция киритилади.

Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, янги автомобиль экологик «Евро-5» стандартига жавоб беради ва унда еттита ўриндиқ бўлади.

Президент тадбиркорлик ва инвестиция бўйича мутасаддиларга жорий йилда хорижий ҳамкорлар билан музокараларни якунлаш, келаси йилдан йирик агрегатлар асосида йиғишни бошлаш ва 2027 йилгача тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ўтиш ҳамда локализация даражасини 50 фоизга етказиш бўйича топшириқлар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг