Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Хоразм вилоятида «Soliq servis» ходими сохта меҳнат стажи расмийлаштиргани учун қўлга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гурлан туманидаги “Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога улар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январь ойидан июнь ойига қадар бўлган даврда уларга иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтади.
ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.