Хоразм вилоятида автомобиль йўловчи поезд билан тўқнашди, ҳайдовчи шифохонага ётқизилди
Хоразм вилоятида автомобиль йўловчи поезд билан тўқнашди, ҳайдовчи шифохонага ётқизилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Йўл-транспорт ҳодисаси 1 январь куни соат тахминан 14:50 да Шовот тумани ҳудудидан ўтувчи 9в-012 автомобиль йўлининг 21-километрида содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1995 йилда туғилган Cobalt автомобили ҳайдовчиси Шовот — Урганч йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда Йўл ҳаракати қоидаларининг 116 ва 117-бандлари талабларига риоя қилмаган. У тақиқловчи қизил светофор сигнали ва ўрнатилган йўл белгиларга қарамасдан, қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасига чиқиб кетиб, №124 рейсдаги йўловчи поездга йўл бермаган.
Натижада поезд вагон билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари олган ва тиббий муассасага етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.