Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Хоразм ва Туркистон вилоятлари туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеровни қабул қилди.
Мулоқот жараёнида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий ва гастрономик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туркистон вилояти делегацияси ташрифи доирасида бизнес вакиллари ва тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилиб, туризм йўналишидаги инвестиция лойиҳалар тақдимот қилинди.