Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Холид Ал-Анани ЮНEСКОнинг янги бош директори этиб сайланди

Холид Ал-Анани ЮНEСКОнинг янги бош директори этиб сайланди

Холид Ал-Анани ЮНEСКОнинг янги бош директори этиб сайланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Самарқанд шаҳрида делегатлар ташкилотнинг янги Бош директори этиб Ҳелвон университети профессори, йирик мисршунос олим Холид Эл-Энанини сайладилар.

У 174 овоздан 172 тасини қўлга киритди. Эл-Энани 2017 йилдан бери ЮНEСКОни бошқариб келган Одри Азулейнинг ўрнини эгаллайди.

Лавозимни топшириш маросими 2025 йил 15 ноябрда бўлиб ўтади.

Профессор Эл-Энани илмий фаолият ва таълим соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга.

У илгари Миср цивилизацияси миллий музейи ҳамда Қоҳира музейига раҳбарлик қилган, 2016 йилдан 2022 йилгача эса Мисрнинг Қадимий ёдгорликлар вазири, кейинчалик Туризм вазири лавозимларида ишлаган.

2024 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) томонидан маданий туризм бўйича махсус элчи сифатида тайинланган.

Эл-Энани ЮНEСКО раҳбарлигига келган араб дунёсининг биринчи вакили ва ташкилот тарихидаги иккинчи африкаликдир.

Унинг сайланиши тинчлик ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида ЮНEСКО фаолиятининг янги босқичини бошлаб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг