Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
ХМК Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди

ХМК Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди

ХМК Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ишлаб чиқариш, агробизнес ва хизматлар соҳаларида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаларидаги лойиҳалари бўйича Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг минтақавий раҳбари Шелиса Самги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ХМКнинг инвестиция бўйича мутахассиси Алишер Абдраҳманов, Кичик операцион директор Зарема Ахматова ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти бошлиғи Тимур Хусанов, бошқарма бошлиғи Амирхон Муйдинов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, иқтисодий ўсишни таъминлашда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти, жумладан, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасини ривожлантириш, Республика миқёсидаги 675 та «чемпион» тадбиркорлар билан қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, муҳокамалар жараёнида томонлар қуйидаги мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида агробизнесни ривожлантириш ҳамда ХМКнинг “Agri Connect Initiative” лойиҳаси доирасида “Agrostar holding” корхонаси билан ҳамкорлик қилиш;

Иқтисодиётда хизматлар соҳасининг аҳамияти, туризм, сунъий интеллект технологояларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва яратилган имкониятлар, инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда янги замонавий рақамли технологияларни жорий этиш;

Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, юқори суръатларда ўсувчи «чемпион» тадбиркорлар билан ишлаш;

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнлари кенгайтириш юзасидан келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг