Валюта курслари 27/10/2025
$1 – 12117.35
UZS – -0.1%
€1 – 14069.46
UZS – 0.06%
₽1 – 149.49
UZS – 0.21%
Қидириш
Хива National Geographic нигоҳида: глобал нашр диққат марказида бўлган қадимий шаҳар

Хива National Geographic нигоҳида: глобал нашр диққат марказида бўлган қадимий шаҳар

Хива National Geographic нигоҳида: глобал нашр диққат марказида бўлган қадимий шаҳар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — National Geographic журналида "Бу Марказий Осиёнинг энг яхши сақланиб қолган ўрта асрлар манзилгоҳими? Хивани расмларда кўринг (Is this Central Asia’s best-preserved medieval settlement? See Khiva in pictures)" сарлавҳаси остида қадимий Хива шаҳри ҳақида фотолавҳа эълон қилинди.

Мақолада муаллиф ушбу шаҳарни Марказий Осиёдаги энг яхши сақланиб қолган ўрта аср манзилгоҳларидан бири сифатида тасвирлайди. Хивага назар ташласангиз, гўё бу ерда вақт тўхтаб қолгандек: қадимий қалъа деворлари, миноралар, тор кўчалар ва пахсадан қурилган уйлар ўтмиш руҳини сақлаб қолган. Материалдаги дастлабки суратлар тонг палласида қуёш эски шаҳарни майин ёритаётган пайтдаги шаҳар гўзаллигини акс эттиради.

Муаллиф қадимий анъаналарни бугунги кунда ҳам давом эттираётган ҳунармандларни алоҳида таъкидлаб ўтади. Хивада ҳамон ёғочга қўлда нақш ўйиб, гўзал устунлар ва эсдалик совғалар ясалмоқда. Устахоналарнинг расмлари бу жараённи ҳис қилишга ёрдам беради - унда усталарнинг ишлаш усули, фойдаланаётган асбоблари ва ўз касбига бўлган эҳтиёткорона муносабатини кўриш мумкин.

Фоторепортаж якунида шаҳар ҳаёти тасвирланган: тандирда нон ёпаётган аёллар, кўча таомлари, чойхоналар ва Хива кўчаларининг осойишта маромини кўриш мумкин.

Муаллиф таъкидлашича, Хива нафақат қадимий бинолардан иборат, балки одамларнинг кундалик турмушида анъаналар яшаётган маскандир. Суратлар орқали ўқувчи бугунги кунда ҳам Хиванинг қанчалик самимий ва меҳмондўст шаҳар бўлиб қолаётганини ҳис этиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг