Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Иқтисод 16/08/2025 Хитойнинг Simple Leasing компанияси Тошкент вилоятидаги чарм саноатини модернизация қилишга сармоя киритмоқда

Хитойнинг Simple Leasing компанияси Тошкент вилоятидаги чарм саноатини модернизация қилишга сармоя киритмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатига қатор йирик инвестицияларни жалб этиш жараёнида яна бир муҳим қадам қўйилди. Хитойнинг Simple Leasing компанияси мамлакатимизда 5 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ниятини билдирди.

Дастлабки музокаралар Тошкент вилоятидаги “Ангрен Чарм” МЧЖ билан олиб борилди. Лойиҳа доирасида замонавий технологик ускуналарни жалб қилиш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш режалаштирилмоқда.

«Ўзчармсаноат» уюшмасида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида томонлар техник талаблар, ишлаб чиқариш ҳажми, бозор сегментлари ва экспорт йўналишлари бўйича аниқ таклифлар алмашдилар.

Simple Leasing компанияси сентябрь ойида Ўзбекистонга катта делегация билан келиши ва келишувни имзолаши кутилмоқда. Ушбу ташриф давомида ишлаб чиқариш майдонлари билан танишиш, маҳаллий шериклар билан шартнома шартларини якунлаш ва ҳамкорлик бўйича келишувни имзолаш мақсад қилинган.

Ўз навбатида, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон чарм саноатига халқаро молия ва технологияларни жалб қилишда яна бир қадам бўлишини таъкидлади. Лойиҳа амалга оширилганда, маҳаллий бозорда иш ўринлари кўпайиши, маҳсулот сифатининг ошиши ва ташқи бозорларда рақобатбардошлик кучайиши кутилмоқда.

Simple Leasing — Хитойдаги молия ва ускуналар лизинги бўйича ихтисослашган компания бўлиб, турли соҳалардаги ишлаб чиқариш лойиҳаларига инвестиция киритиш тажрибасига эга. Компаниянинг халқаро портфели саноат, қишлоқ хўжалиги ва логистика йўналишларини қамраб олади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг