Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Ўзбекистон 18/07/2025 Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди

Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 3 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон – Хитой транспорт факультети очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбир доирасида Хитойнинг Шенси провинцияси делегацияси, жумладан, губернатор Зҳао Ганг ҳамда Чанган университети раҳбарияти университетга ташриф буюрган.

Бугунги кунда мазкур ташриф ва узоқ йиллик музокаралар ўзининг амалий натижасини берди. Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди.

Таълим гранти умумий қиймати 13 миллион юанга (тахминан 1,8 миллион АҚШ доллари) тенг бўлиб, 10 нафар ПҳД, 40 нафар магистратура ва 60 нафар бакалавр босқичи талабаларини қамраб олади. Дастурлар 1+1 магистратура ва 2+2 бакалавриат шаклида амалга оширилади.

Мазкур грант дастури Ўзбекистон–Хитой таълим ҳамкорлигининг муҳим натижаси бўлиб, ёшларимизга халқаро тажриба, замонавий билим ва нуфузли дипломга эга бўлиш имконини яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг