Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Хитойлик шифокорлар иштирокида Урганчда 318 нафар беморда катаракта операцияси мувафаққиятли амалга оширилди

Хитойлик шифокорлар иштирокида Урганчда 318 нафар беморда катаракта операцияси мувафаққиятли амалга оширилди

Хитойлик шифокорлар иштирокида Урганчда 318 нафар беморда катаракта операцияси мувафаққиятли амалга оширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Урганч шаҳрида хитойлик шифокорлар иштирокидаги халқаро миқёсдаги "Нур Сафар" инсонпарварлик лойиҳаси муваффақиятли якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

8 кун давомида ўтказилган ушбу тадбирда Хитой ва Ўзбекистон мутахассислари ҳамкорлигида 318 та катаракта операциясини ФАКО (факоэмульсификация) усулида амалга оширилди.

"Нур Сафар" лойиҳаси Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси Халқаро алоқа ва ҳамкорлик маркази томонидан ташкил этилди. Унда Пекин университети Халқ шифохонаси (Peking University People's Hospital) шифокорлари кўмагида амалга оширилди. Тадбир Хитой Раиси

Си Цзиньпин томонидан шу йил 1 сентябрь куни Тянжин шаҳрида ўтказилган "ШҲТ плюс" форматидаги мулоқот чоғида илгари сурилган ғояларига мувофиқ, ШҲТ давлатлари учун 5000 та катаракта операциясини амалга ошириш мақсадининг илк амалий босқичи ҳисобланади.

 Хитой тиббиёт гуруҳи аъзолари кунига 62 нафар кишида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Шунингдек, Самарқанддан келган туғма микрофталмия ва глаукома билан оғриган беморнинг икки кўзида ҳам мураккаб операция амалга оширилди.

"Нур Сафар" лойиҳаси давомида нафақат Урганч шаҳри аҳолиси, балки Қорақалпоғистон Республикасидан умид қилиб келган 22 нафар беморга зарур ёрдам кўрсатилди.

Ушбу тиббиёт лойиҳаси аҳоли саломатлигини яхшилаш баробарида, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаб, "Соғлом Ипак йўли" ғоясини рўёбга чиқаришда муҳим босқич бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг