Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 сентябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида соғлиқни сақлаш, қурилиш, геология, транспорт ва молия соҳаларида фаолият юритувчи етакчи Хитой компаниялари раҳбарияти билан музокаралар бўлиб ўтди.

Тадбирда "China Railway 20th Bureau Group”нинг Марказий Осиё бўйича вакиллари, ““China Construction Bank International” президенти, “Huaxia Bank” президенти, “IBN Public Welfare Foundation” фонди кенгаши раиси, “Shangxiang Xingzuo Entertainment Group” компанияси бошқаруви раиси ҳамда бошқа делегатлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар, тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, инвестиция фаолиятини самарали ташкил этишга оид амалий тавсиялар тақдим этилиб, бу Хитой ҳамкорларида катта қизиқиш уйғотди.

Томонлар иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдилар. Ўтказилган музокаралар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг