Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Иқтисод 25/08/2025 Хитойда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг сармоявий салоҳияти намойиш этилди

Хитойда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг сармоявий салоҳияти намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Венжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган “The 28th China (Wenzhou) Int’l Leather, Shoe Material & Shoe Machinery Fair” халқаро кўргазмаси дунё чарм-пойабзал бозорининг энг йирик майдонларидан бири ҳисобланади.

Ушбу нуфузли тадбирда «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда 40 дан ортиқ маҳаллий корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Уларнинг қаторида чарм ишлаб чиқарувчилар, пойабзал дизайн ва тикув устахоналари, шунингдек, тайёр маҳсулотларни жаҳон бозорларига етказиб берувчи экспортчи компаниялар ҳам бор.

Маҳаллий корхоналар халқаро харидорлар ва ҳамкорлар билан икки томонлама музокаралар олиб бориб, экспорт ҳажмини ошириш, янги технологияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ келишувларга эришмоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан чарм-пойабзал тармоғини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик лойиҳалари таклиф этилди. Хусусан, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, саноат зоналаридаги инфратузилма имкониятлари батафсил ёритиб берилди.

Венжоудаги мазкур кўргазма Ўзбекистон чарм саноати учун муҳим синов майдони бўлиб хизмат қилмоқда. Тадбир мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларига янги бозор эшикларини очиб, тармоқнинг жаҳон савдо майдонида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг