Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 13/08/2025 Хитойда Фарғона вилояти иштирокида янги саноат зонаси очилди

Хитойда Фарғона вилояти иштирокида янги саноат зонаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Вейфан шаҳрида "Haiyue International" компанияси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган саноат зонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти делегацияси иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Фарғона вилоятининг савдо-иқтисодий имкониятлари ҳамда янги ташкил этилаётган саноат зоналаридаги инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида тақдимот ўтказди.

Шунингдек, вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари ҳоким ўринбосарлари, тадбиркорлар ҳамда 100 дан ортиқ Хитой компаниялари иштирокида давра суҳбатлари ва B2B учрашувлар ҳам ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг