Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистонда илк замонавий сув тозалаш иншооти қурилади

Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистонда илк замонавий сув тозалаш иншооти қурилади

Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистонда илк замонавий сув тозалаш иншооти қурилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Qingyan Environmental Technology корхонаси суткасига 40 минг куб метр сувни тозалаш қувватига эга бўлиб, унда ҳаво тозалаш ускуналари ҳам мавжуд. 

Иншоотда 4 та технологик занжир кетма-кет боғланган бўлиб, катта саноат зоналари ва бўёқхоналардаги чиқинди сувларни тозалаш имконини беради. Лойиҳа Европа стандартларига тўлиқ мос бўлиб, чиқинди сувнинг 60 фоизи қайта ишланади.

Тозалаш жараёнида ҳосил бўладиган шлам (лой) қуритилиб, электр энергияси ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу экологияга зарарни кескин камайтиради.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Хитойлик ҳамкорлар 15 йил давомида иншоотни бошқариб, сувни тозалаш, кимёвий ишлов бериш ва хизмат кўрсатишни тўлиқ ўз зиммасига олади. Бир куб сувни тозалаш харажати 1–1,2 доллар атрофида.

Қурилиш 8 ой ичида якунланиши кутилмоқда. Иншоот ишга тушгач, маҳаллий тўқимачилик корхоналари экологик тоза сувдан фойдаланиб, маҳсулотларини халқаро стандартларга мос ҳолда ишлаб чиқариш имконига эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг