Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Хитой компанияси Тошкент вилоятида 1 млн долларлик лойиҳани бошлади

Хитой компанияси Тошкент вилоятида 1 млн долларлик лойиҳани бошлади

Хитой компанияси Тошкент вилоятида 1 млн долларлик лойиҳани бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда Хитойнинг «Runxin» компанияси ўртасида янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқотда лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Хитойнинг «Runxin» компанияси Тошкент вилоятида бир миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда. Лойиҳа доирасида чарм-пойабзал саноати учун зарур бўлган турли гранулалар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ички ва ташқи бозор учун мавсумий пойабзаллар тайёрланади. Компания томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Европа давлатлари ва АҚШ бозорига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Таъкидланишича, мазкур инвестиция нафақат ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, балки янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга хизмат қилади.

Шу орқали Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати хомашё экспортидан тайёр маҳсулот экспортига босқичма-босқич ўтиб, жаҳон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг