Хитой делегатсияси “Tashkent Pharma Park” ва фармацевтика зоналари имкониятлари билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси БРИКС мамлакатларидаги махсус иқтисодий зоналар бўйича ҳамкорлик маркази раҳбарияти, Хитой Савдо Вазирлиги вакили ва Ханжоу Савдо Палатаси раҳбари билан учрашув ўтказди.
Томонлар икки томонлама манфаатли фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳалар ва инвесторларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
UnicornShell компаниясида ҳам учрашув бўлиб, Tashkent Pharma Park ва Фармацевтика Эркин Иқтисодий Зоналар тақдимоти ўтказилди. Зомин Фарма ЭИЗда капсула ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокара олиб борилди.
Хитой томон ишлаб чиқариш технологияларини яқиндан таништиришди. Хитой томоннинг сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи ва бозор талаблари маълумотлари алмашинувига келишиб олинди.