Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Хайрулло Бозоров Жанубий Кореядаги муваффақиятли ҳамюртлар билан учрашиб, Фарғона вилояти учун инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Кореяда ўз бизнесини йўлга қўйган ва муваффақиятларга эришаётган ватандошлар билан учрашди.

Жанубий Кореяда 14 йилдан буён яшаб келаётган фарғоналик Дилшод Акбаров "Intralink" компаниясида директор. Қўл остида ҳозир АҚШ, Европа ва Араб мамлакатларидан келган ходимлар ишлайди.

Жанубий Кореяда 14 йилдан буён яшаб келаётган фарғоналик Дилшод Акбаров "Intralink" компаниясида директор. Қўл остида ҳозир АҚШ, Европа ва Араб мамлакатларидан келган ходимлар ишлайди.

Авиация саноати бўйича ўз тарихига эга бўлган Фарғона вилоятига АҚШ ва Европа авиасозлик саноатига тегишли бўлган инвестицияларни олиб кириш ҳисобига ушбу соҳа тарихини қайта тиклашни мақсад қилган.

Азизбек Тўйчиев, Абдулазиз Абдумаликов, Адхамжон Одилов биргаликда Жанубий Кореяда эндоскопия яъни диск шурралари, умумий бел соҳасида ишлаб чиқариш, бундан ташқари, илмий техникаларни бутун дунёга етказиб бериш бўйича компанияда фаолият олиб боришмоқда. 
Фарғона водийсида шу соҳа бўйича клиника очиш мақсад қилинган. Клиника бел соҳасига асосланган бўлиб, ундаги поцентлар фақат бел соҳаси бўйича жарроҳлик амалиётлари малакали мутахассислар томонидан олиши мумкин. Бунда тажрибали профессор-докторлар бориб, шифокорларга янги технологияларни ўргатади.

Муҳриддин Ибрагимов Америкадаги NVIDIA компаниясининг Кореядаги офисида ишлайди. Компания асосий йўналиши ўзи бошқариладиган автомобиллар учун лойиҳалар яъни қурилма ва сунъий интеллект модел тайёрлайди. Муҳриддин 4 йилдан буён ушбу офисда моделлар тайёрлаш қисмида ишлаб келмоқда. Кўпроқ тажриба орттириб, келгусида Ўзбекистонга қайтиш ва мазкур йўналиш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

Ёш, тажрибали ҳамюртларимиз вилоят ҳокими билан мулоқотда эришган ютуқлари, тажрибалари ва Ватани ривожи учун келгусида амалга оширмоқчи бўлган режалари бўйича таклифларини билдирди.

Вилоят ҳокими ўз юртидан олисда бўлиб ҳам шундай улкан марраларни кўзлаётган шижоатли ёшларни доимо қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Уларнинг келгуси фаолиятларида омад тилади. Янги лойиҳалар бўйича тез фурсатларда кўришишдан умидвор эканлиги таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг