Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
Халқаро валюта жамғармаси ва Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш бўйича кейинги қадамлар бўйича келишиб олдилар

Халқаро валюта жамғармаси ва Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш бўйича кейинги қадамлар бўйича келишиб олдилар

Халқаро валюта жамғармаси ва Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш бўйича кейинги қадамлар бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 26 январь куни Солиқ қўмитаси Раиси Фаррух Пулатов Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Коба Гвенетадзе бошчилигидаги жамғарма делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида делегация раҳбари ХВЖ ўз моҳиятига кўра иқтисодиётда ўзига хос вазифани бажариши, яъни мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиши, яширин иқтисодиёт ва тизимли хавф-хатарларни аниқлаши, шунингдек иқтисодий ривожланишнинг барқарорлиги ва мутаносиблигини таъминлашга қаратилган тавсиялари билан ўртоқлашди.

ХВЖ томонидан асосий йўналишлар сифатида солиқ базасини янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини ошириш, шунингдек иқтисодиётда давлат улушини камайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш жараёнлари, TADAT баҳолаши доирасида берилган тавсияларни амалиётда қўллаш, рискка асосланган ёндашувларни ривожлантириш ҳамда йирик солиқ тўловчилар бўйича Ҳудудлараро солиқ инспекциясини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Солиқ хизмати органларининг институционал барқарорлигини ошириш макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги муҳим омиллардан бири эканлаги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, 2026 йил март–апрель ойларига режалаштирилган ХВЖнинг навбатдаги миссияси, шу билан бирга солиқ ва молиявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда Жамғарманинг техник кўмак кўрсатишдаги ўрни эътироф этилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлиги таъкидланиб, ХВЖ томонидан ўз вақтида амалга ошириладиган таҳлил ҳамда тавсияларни изчил амалиётга жорий этиш Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ривожланишини таъминлашнинг муҳим шарти экани қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР