Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг якуний учрашуви Ўзбекистонда бўлиб ўтди

Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг якуний учрашуви Ўзбекистонда бўлиб ўтди

Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг якуний учрашуви Ўзбекистонда бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси доирасида Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Яссер Абдиҳ бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ХВЖ катта иқтисодчиси Этибор Жафаров, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиё билан ишлаш бўлими катта иқтисодчиси Алехандро Симоне, ХВЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Коба Гвенетадзе ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Тимур Ишметов, Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамроев ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Суҳбат давомида томонлар мамлакатимизда иқтисодий-молиявий ривожланиш, хусусан, макроиқтисодий кўрсаткичлар, инфлацияни барқарор равишда камайтиришда эришилаётган натижалар ва белгиланган мақсадлар, хусусийлаштириш жараёнлари ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, буджет ва солиқ бошқаруви масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари томонидан Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатлари ва ривожланиш истиқболлари ижобий баҳоланди. Шунингдек, глобал иқтисодий ноаниқликларга қарамасдан, макроиқтисодий кўрсаткичларни ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишда юқори натижалар қайд этилаётганлигига эътибор қаратилди. Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан эришган натижаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, муҳокамалар давомида келгусида иқтисодий-молиявий ислоҳотларни жадал давом эттириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфлацияни назорат қилиш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусий сектор ролини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Музокаралар якунида томонлар манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш юзасидан келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг