Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 06/04/2025 Халқаро валюта жамғармаси Келишувларининг IV моддаси доирасида 2025 йилги учрашувлар бошланди

Халқаро валюта жамғармаси Келишувларининг IV моддаси доирасида 2025 йилги учрашувлар бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Келишувларининг IV моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан 2025 йилги Маслаҳатлашувлар доирасида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда 2024 йилдаги учун макроиқтисодий шароитлар, пул-кредит сиёсати ва макропруденциал сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда 2025 йил учун прогнозлар, пул-кредит сиёсати ва молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.

Мазкур миссия доирасида ХВЖ вакилларининг бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда тижорат банклари билан учрашувлари давом этади.

ХВЖ Келишувларининг IV моддаси юзасидан учрашувлар ХВЖга аъзо мамлакатлардаги иқтисодий ўзгаришларни таҳлил қилиш, марказий банклар томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсати, банк тизимидаги янги ислоҳотлар бўйича халқаро экспертлар мониторингини ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг