Валюта курслари 11/02/2026
$1 – 12309.99
UZS – -0.08%
€1 – 14666.12
UZS – 0.35%
₽1 – 159.64
UZS – 0.18%
Қидириш
Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг 2026 йилги IOI га тайёргарлигини баҳоладилар

Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг 2026 йилги IOI га тайёргарлигини баҳоладилар

Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг 2026 йилги IOI га тайёргарлигини баҳоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 9–16 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 38-Халқаро информатика олимпиадаси доирасида Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг тайёргарлик жараёнларини баҳолаш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун қўмита аъзолари мусобақа ўтказиладиган Сентрал Ациан Эхпо Узбекистан халқаро кўргазма маркази, олимпиада иштирокчилари жойлаштириладиган Янги Ўзбекистон ҳудудидаги 12 та меҳмонхона ва Конгресс-ҳоллдан иборат объектларни кўздан кечириб, техник инфратузилмага оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, қўмита аъзолари Рақамли технологиялар вазирлигида бўлиб, IOI–2026ъга Ўзбекистоннинг тайёргарлик ҳолати бўйича тақдим этилган ҳисобот билан танишди.

Учрашув давомида соҳадаги эришилган натижалар ҳамда хорижий АТ компаниялари учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг