Халқаро маданий мулоқот: Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Халқаро маданий мулоқот: Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вена шаҳрида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерованинг Австрия Федерал канцлерининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Петер Лаунски-Тиффентал билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини, жумладан, маданият соҳасидаги ҳамкорлик, муассасавий алоқаларни кенгайтириш ва халқаро мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, мусиқа соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан, 2027 йилдан бошлаб Залсбург фестивалида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг доимий иштирокини, Албертина ва Велтмузеум билан музей лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.